Ads

Хабарингиз бор бундан аввалроқ УЕФА ижроқўми ҳарбий ҳаракатлар бўлиб ўтаётган худудларда учрашувлар ўтказишни таъқиқлагани ҳақида хабар берган эдик.

Украина худудида 30 кунлик ҳарбий ҳолат жорий этилгани боис УЕФА 12 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Шахтёр” ва “Лион” учрашуви Харковда ўтказилмаслиги маълум бўлган эди. Бугун тарқатилган маълумотларга қараганда ушбу учрашув пойтахт Киевдаги “Олимпия” стадионида ўтказиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “кончилар” ЕЧЛнинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритиши учун француз клубини мағлубиятга учратишлари шарт. Бошқа ҳар қандай ҳисоб уларни қаноатлантирмайди.