Шайхлар “Барса”нинг икки юлдузини олиб кетади

  • 12 Jan 14:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг икки қимматбаҳо футболчиси жорий мавсум якунланганидан кейин Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин.

Tecno

Fichajes нашрининг маълум қилишича, шайхлар Френки де Йонг ва Рафинья Диасни сотиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Каталония клуби молиявий имкониятларини яхшилаб олиш учун ҳар икки юлдузини қўйиб юборишга тайёр. Айниқса, нидерландиялик плеймейкер жамоа бош мураббий Ханс-Дитер Флик ишончини оқлай олмаяпти.

Рафинья Диас жорий мавсумда яхши ўйнаётган ва тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти бу кўрсаткичлар уни қимматроқ нархга трансфер қилиш имкониятини беради, деб ҳисобламоқда.

Айни пайтда Transfermarkt порталида Френки де Йонгнинг нархи 45 миллион еврога баҳоланган. Рафинья Диаснинг трансфер суммаси 80 миллион еврони ташкил қиляпти.

Comments

You must be logged in to commet!