Шайхлар Салоҳнинг трансферини қачон якунлаши маълум бўлди
Саудия Арабистони Профессионал лигаси раҳбарияти мамлакатнинг етакчи клублари билан “Ливерпуль” қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда қайси жамоага ўтиши мумкинлиги бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.
Илгари 33 ёшли тўпурарга асосий даъвогар сифатида “Ал-Иттиҳод” эътироф этилган бўлса, энди вазият ўзгарди. Айни пайтда Салоҳни қўлга киритиш учун номзодлар қаторига “Ан-Наср” ҳам қўшилди.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар қилди.
Манба маълумотига кўра, саудиялик раҳбарлар мисрлик футболчининг трансферини жорий мавсум якунланиши билан тезда амалга оширишни истаяпти.
“Ливерпуль” мутасаддилари Муҳаммад Салоҳнинг лойиҳа марказидаги фигура эканини айтаётган бўлса-да, жорий мавсумда ҳужумчи атрофида рўй берган зиддиятлардан кейин клуб ичида унинг кетишига тайёргарлик бошланган.
Фикрлар