"Шеффилд" - "Челси": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 23-туридан ўрин олган "Шеффилд Юнайтед" - "Челси" бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! "Челси" меҳмонда "Шеффилд"ни қийналмай мағлуб этди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов  олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Брюстернинг зарбаси дарвозагача етиб бормади, у блокланди.

  • 90+'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    "Челси" сўнгги дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 86'

    "Шеффилд"да захира ишга солинмоқда: Оливер Норвуд ўрнига Райан Брювстер ўйинга қўшилди.

  • 84'

    Бурчак тўплари бўйича айни дамдаги статистика: 1-8!

  • 80'

    Мейсон Маунт бурчак тўпи тепди: омадсиз уриниш, тўп юқорилаб кетди.

  • 79'

    Рис Жеймс жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 76'

    Матео Ковачич зарба учун қулай позицияда эди, бироқ тўп юқорига кетди.

  • 75'

    Томас Тухельдан юриш: Тимо Вернер ўйинни захира ўйиндиғидан туриб томоша қилади, ўйинни унинг ўрнига Нголо Канте тугатиб қўяди.

  • 73'

    Оливер Норвуд "Челси" жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб узатди, иккинчи қаватда яна лондонликлар устун.

  • 71'

    Рис Жеймс қўпол ўйнади, бош ҳакам Кевин Френд ҳуштагини чалиб ўйинни тўхтатди.

  • 69'

    Мезбонларда ўзгариш: Кен Брайан ўрнига Билли Шарп ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Маунтнинг узатмасидан сўнг хавфли ҳужум юзага келмади.

  • 67'

    "Шеффилд" футболчилари яхши подкат билан тўпни бурчакка чиқариб юборди, Маунт уни ижро этади.

  • 65'

    Ремсдейлда барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 64'

    Аарон Ремсдейл майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Жароҳат жиддий шекилли.

  • 63'

    "Шеффилд"да ҳам ўзгариш: Оливер Берк ўрнига Девид Макголдрик ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Тухельдан навбатдаги ўзгариш: Чилуэлл ўрнига Маркос Алонсо ўйинга қўшилди.

  • 62'

    "Челси"да ўзгариш: Оливье Жиру ўрнига Каллум Хадсон-Одои ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Мезбонлар аъзоси Жон Флекнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди.

  • 58'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жоржиньо совуққонлик билан пенальтини ижро этди ва дарвозанинг пастги ўнг бурчагини ишғол қилди! 1-2! Тезкор жавоб!

  • 57'

    ВАРга мурожаат қилинмоқда. Пенальти масаласида бир ўйлаб кўриш лозим.

  • 56'

    Тимо Вернер жарима майдончаси ичига ёриб кириш жараёнида дарвозабоннинг қўлига чалишиб йиқилиб тушди! Бош ҳакам, дастлаб "Пенальти йўқ", деди. Кейин эса у фикридан қайтди!

  • 54'

    ГООООООООООЛЛЛ!!! "Челси" ўз дарвозасини ишғол қилмоқда! Рюдигер ва дарвозабон бир-бирини тушунмай қолди ва натижада Антонио ўз дарвозасига гол уриб қўйди! 1-1!

  • 53'

    Жиру жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 49'

    Оливье Жиру ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди, ҳакам буни сезди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! "Челси" ҳисобни очмоқда! Тимо Вернернинг узатмасини Мейсон Маунт дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 0-1!

  • 40'

    Яқиндаги шеригига Чилуэлл тўпни узатиб берди, позицион ҳужум ташкил этилади.

  • 39'

    Беннинг ўзи бурчак тўпини ижро этди, ҳимоячилар яна шундай ҳаракатланишди. Такрорий зарба.

  • 38'

    Чилуэлл қанотдан рейд уюштириб, жарима майдончасига узатма амалга оширди, тўп эса чиқариб юборилди. Ён ҳакам бурчакни кўрсатди.

  • 36'

    Бенжамин Чилуэлл офсайдда қолиб кетди.

  • 34'

    Бен Чилуэллнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвозанинг бироз ёнидан ўтиб кетди! Ажойиб вазият.

  • 30'

    Рюдигернинг ажойиб зарбаси дарвозадан бироз юқорилаб кетди.

  • 29'

    Бен Чилуэлл бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 28'

    Бен Чилуэлл бу вазиятда жуда ақлли ўйнади! Пас голли бўлиши мумкин эди, бироқ якунда ҳимоячилар устунроқ келишди.

  • 25'

    Тимо Вернер офсайдда қолиб кетди.

  • 24'

    Матео Ковачич жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бош билан яхши ўйнаган "Шеффилд" аъзолари тўпни узоқлаштиришди.

  • 21'

    "Аристократлар" тўпни бир-бирига қисқа паслар орқали етказиб беришмоқда, "тики-така" авжида.

  • 20'

    Ўйин асосан марказда кечмоқда, "Челси" позицион ҳужумлар билан банд.

  • 18'

    Мейсон Маунт жарима майдончаси ичига тўпни узатди, дарвозабон уни эгаллаб олди.

  • 17'

    Қўпол фоли учун "Шеффилд" футболчиси Крис Бэшем сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 15'

    "Челси" ўйинда катта устунлик қилмоқда. Тўп назорати ҳам юқори: 22:78!

  • 13'

    Йўқ! Бу пенальти эмас! Бош ҳакам вазият пенальтига тортмайди, деб ҳисоблади! Ўйин давом этади.

  • 13'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Вазият ойдинлаштирилади. Агарда ҳаммаси рост бўлса, "Шеффилд" пенальти тепади!

  • 12'

    Пенальти! Бен Чилуэлл жарима майдончаси ичида рақибини қўпол тарзда йиқитди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди!

  • 10'

    Иккинчи қаватда "Челси" футболчилари устун келди.

  • 9'

    Ухх! Андрес Кристенсен бу фоли учун қизил карточка ҳам олиши мумкин эди! Бироқ ҳакам ўйиннинг энди старт олганини ҳам инобатга олган ҳолда оғзаки огоҳлантириш ва жарима зарбаси билан чекланди.

  • 7'

    Бен Чилуэлл бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ тўпга унинг биронта шериги эга чиқолмади.

  • 6'

    Вернер тўпни кераксиз вазиятда йўқотди, "Шеффилд"дан қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 5'

    Маунтнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, якунда бу курашда ҳимоячилар ютиб чиқди.

  • 4'

    Мейсон Маунт бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 3'

    Тимо Вернер кросс амалга оширмоқчи бўлганди, бироқ ҳимоячи тўп йўлидан чиқди ва уни аутга чиқариб юборди.

  • 2'

    "Шеффилд"дан уриниш: Оливер Берк жарима майдони ичида узатмани қабул қилиб олди ва дарвозага зарба берди. Тўп чап учтуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. АПЛ мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! АПЛ 23-турининг яна бир баҳси бошланиш арафасида. "Шеффилд" ўз уйида "Челси"ни меҳмон қилади. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов биргаликда кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!