"Шеффилд" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган "Шеффилд" - "Манчестер Юнайтед" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90'

    Робинсон ҳам огоҳлантирилди. 

  • 90'

    Погба сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90'

    Хендерсондан яхши сейв. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! МакГолдрик бурчакдан узатилган тўпнинг дарвозага кириб кетишига сабабчи бўлди. 

  • 83'

    Брюстернинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 81'

    МЮнинг ҳужуми ноаниқ узатма сабаб тўхтаб қолди. 

  • 78'

    Матанинг зарбасини Ремздейл қайтариб қолди. 

  • 77'

    Муссенинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 72'

    Фернандешнинг жаримадан тепган тўпини ҳимоячилар тепиб юборди. 

  • 71'

    Рэшфорднинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 66'

    МЮ тўпни назорат қилмоқда. 

  • 63'

    Муссе Жагиелка ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 61'

    Уан-Бисакканинг жарима майдонига узатмаси ўтмади. 

  • 57'

    "Шеффилд"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти. 

  • 54'

    "Манчестер Юнайтед" куч тежашни бошлади. 

  • 51'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маркус Рэшфорднинг зарбасини Ремздейл ўтказиб юборди. 

  • 49'

    Грнивуднинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 47'

    Марсьялнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    МакГолдрикнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 37'

    МакГолдрикнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Хендерсон қайтарди. 

  • 34'

    Рэшфорд бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Ремздейлдан супер сейв. 

  • 33'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марсьял Погбанинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди. Ремздейл тўпга чиқишда адашди. 

  • 33'

    МЮ устунликни ўз қўлига олмоқда. 

  • 30'

    МакГолдрикнинг узатмасига Бэшем етиб бора олмади. 

  • 27'

    Марсьялнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Ремздейлнинг қўлларига бориб тушди. 

  • 26'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорд Линделёфнинг узоқ масофадан узатган тўпини дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 21'

    Оливер Берг шифокорлардан ёрдам олмоқда. 

  • 19'

    Рэшфорд бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. 

  • 16'

    Флек бўш қолдирилди. Унинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди. 

  • 15'

    Марсьялнинг юриши офсайд ҳисобланиб, бекор қилинди. 

  • 12'

    Погба ҳужумда қоидани бузди. 

  • 12'

    Берге ўрнига Жагиелка майдонга тушмоқда. 

  • 10'

    Фернандешнинг зарбаси мукаммал чиқишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 9'

    "Манчестер Юнайтед" жарима майдони атрофида тўпни назорат қилмоқда. 

  • 7'

    Бергега тиббий ёрдам керакка ўхшайди. 

  • 5'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! МакГолдрик МЮ ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, гол уриб кетмоқда. 

  • 5'

    Бурчак тўпи мезбонларга наф келтирмади. 

  • 3'

    "Шеффилд" ўйинни фаоллик билан бошлади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 13-турининг сўнгги беллашуви "Шеффилд" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасида кечади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!