"Шеффилд" МЮ билан келишиб олишга умид қилмоқда

CHERY AUTO

"Шеффилд Юнайтед" бош мураббийи Крис Уайлдер дарвозабон Дин Хендерсонни яна бир мавсум жамоада олиб қолмоқчи.

Tecno

МЮ дарвозабони сўнгги икки мавсумдан буён Шеффилдда ижарада ўтказмоқда. Жорий мавсумда кипер АПЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бири сифатида тилга олинмоқда.

"Хендерсон асосий таркибда ўйнаш истагида. Балким бу ҳақида гапириш керак эмасдир, аммо у заҳира ўриндиғида ўтиришни хоҳламаётгани аниқ.

Агар МЮ уни яна бир мавсум учун қўйиб юбора олса, унда биз бу имкониятдан албатта фойдаланамиз. Бу масала бўйича улар билан музокара бошлаб юборганмиз, бироқ барча гап МЮ раҳбариятида қолган", - дейди мураббий.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию