"Шеффилд" Хендерсон ижараси бўйича келишувга эришди

"Шеффилд Юнайтед" "Манчестер Юнайтед" билан дарвозабон Дин Хендерсоннинг ижара шартномаси бўйича келишувга эришди.

Дастлабки шартномага кўра, 23 ёшли футболчи июнь ойи сўнггигача "Шеффилд"да тўп суриши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси ортидан мавсум ортга сурилгани сабаб томонлар яна музокаралар столига ўтиришига тўғри келди.

Олдинроқ, янги мавсумда Хендерсон МЮда биринчи рақам учун даъвогарлик қилиши хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!