
Шекспирнинг “қалами синди”: “Лестер” “Эвертон”га мағлуб бўлди
Англия чемпионати 32-турида “Эвертон” жамоаси ўз мадйонида “Лестер” футболчиларини қабул қилди.
Голларга бой кечган ўйинда 4:2 ҳисоби қайд этилиб, “Эвертон” фойдасига ҳал бўлди. Учрашувнинг 1-дақиқасида Дэвис ҳисобни очган бўлса, 3 дақиқадан кейин Ислом Слимани мувозанатни тиклади.
10-дақиқада “Лестер” Олбрайтоннинг голи эвазига олдинга чиқиб олди. Аммо қолган учрта гол “Эвертон” футболчилари томонидан киритилди. Ромелу Лукакунинг дубли ва Жагелканинг голи Ливерпуль шаҳри клубига ғалаба келтирди.
Англия чемпионати, 32-тур
Эвертон – Лестер 4:2 (3:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 1 Дэвис, 1:1 – 4 Слимани, 1:2 – 10 Олбрайтон, 2:2 – 23 Лукаку, 3:2 – 41 Жагелка, 4:2 – 57 Лукаку.
Эвертон – Роблес, Жагелка, Бейнс, Пеннингтон, Холгейт, Дэвис, Шнайдерлин (Бэрри, 73), Баркли, Гуйе, Миральяс, Лукаку.
Лестер – Шмейхель, Хут, Беналуан, Чилуэлл, Грэй (Марез, 61), Амарти, Дринкуотер, Кинг, Олбрайтон (Ульоа, 78), Слимани, Варди (Муса, 61).
Огоҳлантиришлар: Миральяс (29), Хут (29), Бейнс (45), Кинг (64).
Фикрлар