
Шенсни кечаги сейвлари орқали "Барселона" дарвозабонлари орасида янги рекорд ўрнатди
Войцех Шенсни "Бенфика"га қарши ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда, 8 та сейв амалга оширди. Бу 2003 йилдан бери "Барселона"нинг исталган дарвозабонлари ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Хабарингиз бор, УЕФА Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичида “кўк-анорранглилар” Португалиянинг “Бенфика” клуби билан куч синашиб, кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур беллашув давомида польшалик дарвозабон биронта ҳам гол ўтказмасдан 8 та сейв амалга оширди. Ушбу натижа 2003/2004 йилдан буён каталонияликларнинг посбонлари ичидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
“Ювентус” собиқ футболчисининг кечаги баҳсда амалга оширган самарали ҳаракатларини машҳур "Sofascore" портали 9.5 баллга лойиқ кўрди. Шу билан бирга, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб испаниялик ярим ҳимоячи Педрига берилган бўлсада, хавбек беллашувдан сўнг интервьюси давомида ушбу совринга Шенсни кўпроқ лойиқлигини таъкидлаб, совринни унга беришини айтди.
Маълумот ўрнида, Войцехнинг “Барса” билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар