Шерали Жўраев назорат ўйинида "Шўртан"га ғалаба келтирди
8 январдан ўз қароргоҳида йиғилган "Шўртан" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Ғузорда олиб боришмоқда. Айни дамда ғузорликлар таркибини кучайтириш мақсадида бир қанча футболчилар ҳам жамоа сафида машғулотлар олиб боришмоқда. Тажрибали футболчилар билан эса шартномалар тузилаётганидан хабарингиз бор.
"Шўртан" кеча тайёргарлик доирасида Муборакда «Машъал» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Синов беллашувидаги ягона голга куни кеча ғузорликлар билан шартнома имзолаган тажрибали ярим ҳимоячи Шерали Жўраев муаллифлик қилди.
"Шўртан" 31 январга қадар тайёргарликни Ғузордаги қароргоҳида олиб боради. Бу хусусида "Шўртан" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар