“Шерлар” “Челси” футболчисини “еб қўймоқчи”

 “Челси” раҳбарияти ижара асосида “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилаётган Росс Барклини тўлиғича уларга трансфер қилишга рози бўлди.

“Шерлар”ни бошқараётган Дин Смит Барклининг ўйинидан мамнун бўлмоқда ва у доимий равишда “Астон Вилла” учун ўйнашини истамоқда.

“Аристократлар” раҳбарияти ҳам Барклининг “шерлар” орасида қолишига қарши эмас. Бунинг учун улар лондонликларга 40 миллион фунт миқдорида пул тўлаши керак бўлади. Жорий мавсумда Баркли премьер-лигада 14 та ўйин ўтказиб, учта гол урди ва битта голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!