"Шерлар"нинг суперфутболчиси Англиядан таклифни қабул қилмади

Португалия чемпионатида янги иқтидор пайдо бўлган. “Спортинг” ярим ҳимоячиси Педру Гонсалвеш самарали ўйини билан қатор грандлар эътиборини қозонди.

“Манчестер Юнайтед” Гонсалвешни қишки трансферлар вақтида Англия премьер-лигасига кўчириб келмоқчи эди. Бироқ, футболчи Сульшер жамоаси таклифини қабул қилмади.

“Спортинг” сафида илк мавсумини ўтказаётган 22 ёшли футболчи жамоани тарк этишни истамади. Гонсалвеш жорий мавсумда “шерлар” таркибида 11 та учрашувда 11 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

2020 йилнинг августида “Фамаликан”дан 6,5 миллион еврога таклиф қилинган футболчи “Спортинг” билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган битим тузган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Даврон Курбанов
07/01/2021 13:37
Men ham Paxtakor deb o'ylabman
Дилшод Даврлнов
07/01/2021 12:11
Силарни машиник Админларингни йукотмадинглар Португаляники дйгин нодон Шерлар дйса Пахтакорми дебман Админ сан Европадамисан