Шерзод Темиров "Атлетико" дарвозасини ишғиол қилган учрашувда "Китче" йирик ҳисобда мағлуб бўлди
"Китче"ва "Атлетико" ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Беллашув "матрасчилар"нинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Меҳмонлардан Александер Сёрлот дубль қайд этган бўлса, Карлос Мартин, Чеук Пан, Адриан Ниньо ва Тома Лемарлар биттадан гол урган бўлса, мезбонларнинг ягона голи ўзбекистонлик Шерзод Темиров томонидан киритилди. "Китче" вакиллари майдон марказида тўпни олиб қўйди ва Темировга узатма берди, ҳамюртимиз зарбада адашмади ва рақиб дарвозасини ишғиол қилди. 25 ёшли футболчи ўйинни асосий таркибда бошлади ва 68-дақиқада захирага олинди
Маълумот учун, 20-турдан сўнг 45 очко жамғарган "Китче" ҳолда 4-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар