
Шешко: "Менинг кумирим – Златан Ибрагимович"
Янги мавсумни "Манчестер Юнайтед" сафида бошлаётган словениялик форвард Беньямин Шешко ўз футбол кумирлари ҳақида гапирди. У "Лейпциг"дан "қизил иблислар"га 76,5+8,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтди.
"У болалигимдан мен учун намуна бўлган. "YouTube"дан у ҳақда топа олган ҳар бир видеони кўрардим, чунки у ажойиб. Биз характери билан турличамиз, аммо унинг ўйини, футболдан завқ олишини кузатиш менга ёқади. Агар сиз футболни яхши кўрсангиз, ҳаммаси ўхшайди.
Форвард, шунингдек, Робин ван Перси ва Уэйн Руни номларини ҳам тилга олди:
"Улар ҳам ажойиб футболчилар эди, албатта улардан ўрнак олиш мумкин. Мен ҳам жамоага ёрдам беришга ва клубни имкони борича юқорига олиб чиқишга ҳаракат қиламан", - дея жавоб бериб ўтди манчестерликларнинг янги юлдузи.
Эслатиб ўтамиз, МЮ АПЛнинг илк турини 17 август куни соат 20:30 дан бошлаб "Арсенал"га қарши ўтказади.
Comments