Шесни: Алиссон заxирада эди, энди Буффон ҳам заxирада. Демак, мен дунёнинг энг яхши дарвозабониман

"Ювентус" клуби дарвозабони Войцех Шесни жамоадаги ўз ўрни ҳақида фикр билдирди.

"Мен "Рома"да бўлган пайтим дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлган Алиссон заҳирада эди. У ҳозир "Ливерпуль"да.

Ҳозир "Ювентус"да тарихнинг энг яхшиларидан бири Буффон заxирада ўтирипти. Демак, мен жаҳоннинг ва тарихнинг энг яхши дарвозабониман.

Жиддий айтадиган бўлсам, Жижи билан йил давомида ишлаш бу бебаҳо тажриба беради.

Буффоннинг қайтиши бу "Ювентус" учун ҳам, мен учун ҳам яхши танлов бўлди. У билан машғулотлар ўтказиш, суҳбатлашиш, уни томоша қилиш, билим алмашиш имконияти. Бу бебаҳо. Бундай имкониятдан фойдаланмаслик учун жуда аҳмоқ бўлиш керак.

Мен ҳаяжондаман. Икки йил олдин "Юве"га келганимда, би йил давомида заxирада ўтиришимни билардим. Энди эса Буффон ўз жойини билган ҳолатда қайтмоқда. Бизнинг мусобатларимиз ҳал ҳам яхши," - деди Шесни.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!