Шесни "Барселона" сафида тиббий кўрикдан ўтди

34 ёшли польшалик дарвозабон Войцех Шесни Испаниянинг “Барселона” клуби сафида тиббий кўрикдан ўтди, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Манба берган хабарга кўра, Шесни “кўк-анорранглилар” билан жорий мавсум охиригача амал қиладиган шартнома борасида келишиб олган. Шунингдек, у бугун 1 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Барселона”нинг “Янг Бойз”га қарши Чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини трибунадан кузатиб бориши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда польшалик дарвозабон фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди, аммо "Барселона" қизиқишлари фонида футболга қайтишга қарор қилди. Ўтган мавсумда Шесни 34 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборган. Войцех Шесни фаолияти давомида “Арсенал”, “Рома” ва “Ювентус” каби гранд жамоаларда ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
01/10/2024 18:29
Buyam rasvo qiladi
Keylor navas yaxshiroq edi