Шевченко Месси, Роналду ва Неймар ҳақида нималар деди?

BEPUL PROPAN

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко якунланаётган йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилаётган уч буюк футболчилар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Агар ортда қолган мавсум ҳақида гап кетса мен ўз овозимни Криштиану Роналдуга берган бўлардим. Чунки, у жамоаси билан бирга Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва у финалда 2та гол киритди.

Месси – ажойиб футболчи. Уҳам мавсумни жуда яхши ўтказди. Лео Чемпионлар лигасида чиройли ўйинлар намойиш этди ва кўплаб голлар урди.

Неймарга келадиган бўлсак, у кўплаб голлар урмоқда. У жуда яхши техник қобилиятга эга. Унинг ўйинларини томоша қилиш доимо ёқимли”, - дейди Шевченко.

Маълумот учун, ФИФА йил футболчисини жорий йилнинг 23 октябрь куни эълон қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!