Шевченко "Милан"ни бошқармоқчи
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко бир кун келиб "Милан"ни бошқариш ниятида эканини айтиб ўтди.
“Бир кун келиб бу содир бўлишини хоҳлайман. Мен буни доимо қалбимда сақлайман, мен бу жамоа мухлисларини жуда ҳам яхши кўраман. Бу менинг мақсадларимдан бири. Аммо, ҳозир фақат Украина терма жамоаси ҳақида ўйлаяпман”, - дейди Шевченко.
Андрей Шевченко 1999-2006 ҳамда 2008-2009 йилларда “Милан” сафида тўп сурган.
Фикрлар