Шифокор машҳур клубга президент бўлди
Ads

Лиссабоннинг “Спортинг” клубига янги президент сайланди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра сайловда 42,32% олган Фредерик Варандаш лиссабонликларнинг янги президенти бўлди. Айтиш лозимки, клубнинг аввалги президенти Бруну де Карвальё жамоадаги можаролар сабаб истеъфога чиққан эди. Айнан унинг даврида клубда келиб чиққан молиявий инқироз сабаб етакчи футболчилар жамоани тарк этишган эди.

Маълумот учун, 38  Варандаш сўнгги 7 йилдан буён “Спортинг” клубининг тиббиёт бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.