Шимолий Корея - Ўзбекистон: Ўйинни кимлар шарҳлайди?
Бугун "ЖЧ-2026" саралаши Осиё минтақаси 6-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Жумладан, "А" гуруҳида ўз ўйинларини ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси КХДР билан куч синашади.
Ушбу беллашув "Спорт" телеканалида трансляция қилинади. Ўйинни Мурод Ризаев ҳамда Ҳасан Турдиалиев шарҳлаб боради.
Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида 10 очко билан иккинчи, Шимолий Корея эса 2 очко билан сўнгги поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар
Ангрендир туғилган жойи,
«Пахтакор»ни эркатойи,
Мухлисларнинг ёқимтойи,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Доим кулиб, олға юрган,
Кареяга голлар урган,
Гол урса хам, ютолмаган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Ватан учун берарди жон,
Билмадилар хеч бир инсон,
Йиғлаб кетган дилда армон,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Эх, Араблар йиғлаб қолган,
Ракибдан хам олқиш олган,
Мухлис кўз ўнгида қолган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Юртга қайт, Сашажон укам,
Мухлисларинг сенга малхам,
Устозларга қанот бўлиб,
Элга танит, Ўзбекни хам.