Шимолий кореялик оғир атлетикачилардан фантастик натижа
Ads

Осиё ўйинлари дастурида оғир атлетика бўйича беллашувлар ҳам қизғин давом этмоқда. Бугун аёллар ўртасида вазни 63 килограммгача бўлган атлетлар баҳс олиб боришди. 

Қизиқарли ўтган баҳс якунида КХДР вакилалари олтин ва кумуш медалларни ўзлариники қилиб олишди. Чемпионлик Хё Сим Кимга насиб этган бўлса, кумуш медаль Хё Сим Чоега тегди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан таиландлик Раттанаван Вамалун ўрин олди. 

Таъкидлаш жоиз, бу КХДР терма жамоасининг еттинчи олтин медалидир. Эътиборлиси, еттита олтин медалнинг бештаси оғир атлетика спортида қўлга киритилган. 

Минбар

Барча блоглар