
Шмейхель: "МЮ Хойлундга сабр қилиши керак эди, энди у "Наполи"да ёндиряпти!"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Питер Шмейхель Расмус Хойлундни "Наполи"га ўтганидан мамнун эмаслиги ҳақида гапирди.
"Беньямин Шешкони сотиб олишгани менга бироз ғалати туюлди, чунки жамоада икки йилдан бери қўллаб-қувватланмаётган Хойлунд бор эди. Унинг ҳозирда "Наполи"да Кевин де Брйюне ва Скотт Мактоминейлар билан бирга қандай ўйинлар кўрсатаётганини кўришингиз мумкин. У ҳар ўйинда голлар урмоқда.
Мен икки ярим йил давомида бу ҳақида тинимсиз гапирдим. Расмус 25 та гол уриши мумкин, лекин унга ёрдам керак. МЮ уни статистикаси туфайли қўйиб юборди, чунки у бу ерда кам гол ураётган эди. Даниялик ҳужумчининг ўрнига Беньямин Шешко сотиб олинди. Улар аслида Хойлундга яна имконият беришлари мумкин эди", - деди даниялик собиқ посбон.
Маълумот учун, 22 ёшли форвард "қизил иблислар" сафида жами 95 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол киритган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар