Шодиёржон Мелиқўзиев ирода кўрсатиб, мезбонлар вакилини мағлуб этди

  • 30 май, 16:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнь кунигача Таиланднинг Бангкок шаҳрида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Tecno

Бугун ҳам мусобақанинг ярим финал баҳслари ўтказилмоқда.

-50 кг да иштирок этаётган Шодиёржон Мелиқўзиев 1-раундда таиландлик Титиват Плонгаурага очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйган бўлса-да, кейинги 2 раундда устунликни ўз томонига оғдира олди. Шу тариқа боксчимиз очколар эвазига ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир вакилимиз Муҳаммадазизбек Исмоилов ҳамда хитой тайпейилик Кан Чиа-Веи тўқнашуви кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!