Шогирд устозидан енгилди ёхуд
Ads

Глазгодаги "Селтик Парк" стадионида кечган "эски фирма" дербисида "кельтлар" 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдаги ягона гол иккинчи бўлим ўртасида Жюль Нтшан томонидан киритилди.

"Селтик" бугунги ғалабадан сўнг ўз очколарини 9 тага етказиб олди Премьер-лига турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. "Рейнжерс" эса 5 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Маълумот учун, "Селтик"ни айни вақтда Брендан Рожерс бошқариб бормоқда. "Рейнжерс"ни эса Стивен Жеррард. Қизиғи бу икковлон "Ливерпуль" сафида устоз-шогирд сифатида бирга ишлашган.

Шотландия Премьер-лигаси. 4-тур

"Селтик" – "Рейнжерс" – 1:0 (0:0)

Гол: Нтчам, 62 (1:0)