Шоҳасан Мирзаматов ҳам "ATF Championship 3" турнирида жанг қилади

  • 28 август, 2021, 15:40
  • 0
  • MMA

25 сентябрь куни Тошкент шаҳри "ATF Championship 3" турнирига мезбонлик қилади. Маълумки, ушбу промоушенга Ўзбекистон ММА оламининг ёрқин намояндаси Музаффар Раджабов асос солган.

Қувонарли томони ушбу промоушеннинг 3 турнирида юртимизнинг энг зўр жангчилари октагонга кўтарилади. Шунингдек, уларга рақиб сифатида хориждан юқори классдаги спортчилар таклиф қилинган. 

Жумладан, ярим ўрта вазн (77.1 кг) тоифасида юртимизнинг энг кўзга кўринган вакилларидан бири Шоҳасан Мирзаматов (5-1) ҳам мазкур кечада жанг қилади. Унга Озарбайжон вакили Самир Ҳусейнов (4-0) рақиблик қилади. 

Эслатиб ўтамиз: Шоҳасан Мирзаматов сўнги жангларини Қозоғистоннинг "Октагон" промоушенида ўтказаётган эди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!