Шоҳасан Мирзаматов қозоғистонлик "Октагон" промоушени чемпионини жангга чорлади

  • 24 август, 2021, 17:55
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов (5-1) Қозоғистоннинг "Октагон" промоушенининг ярим ўрта вазн (77.1 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Навбатдаги жангини сентябрь ойида ўтказиши лозим эди. Бироқ, рақиблар борасида баъзи муаммолар юзага келмоқда. 

Шунинг учун, ҳамюртимиз "Октагон" промоушени раҳбарига мурожаат билан чиқди. Яъни, у ярим ўрта вазн чемпиони Бауржан Куанишбаев (11-3) билан жанг ташкил қилиб бериш таклифи билан чиққан ҳолда, қозоғистонлик чемпионни жангга чорлади. Бу ҳақида у ўз Инстаграм саҳифасида ёзиб қолдирди. 

"Ассалому алайкум ММА ихлосмандлари ҳамда Октагон лигаси раҳбари! Менга чемпионни беринглар. Биз Бауржан билан муносабатларимизга ойдинлик киритиб олиш учун жанг ташкил қилишингларни илтимос қиламан. Сентябрь ойида жангни уюштиринглар ва мен аслида чемпион ким эканлигини сизларга кўрсатаман. Чемпионлик учун ўзимдан бошқа муносиб даъвогарларни кўрмаяпман.

Бауржан аввало ғалаба билан табриклайман. Сен 5-6 ой олдин чемпионлик камарини қўлга киритдинг ва шу билан тўхтадинг. Мен чемпионлик камари учун бораман. Сен ҳимоя қил ёки камарни топшир. Акс ҳолда  дивизионни тарк эт ёки мен билан ҳақиқий чемпионлик жангини ўтказ. Сенга хеч қандай адоватим йўқ. Бу спорт!",-деди Мирзаматов.

Эслатиб ўтамиз, Бауржан Куанишбоев сўнги жангини 21 август куни ўтказиб, яна бир юртдошимиз Фахриддин Мардиевни мағлубиятга учратганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!