Шоҳасан Мирзаматов яна Қозоғистон вакилига қарши жанг қилади
21 август куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ММА бўйича маҳаллий “Октагон” ҳамда Баҳрайннинг “Brave CF” промоушени ҳамкорликда навбатдаги турнирини ўтказади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу жанг кечасида -77 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шоҳасан Мирзаматов ҳам навбатдаги жангини ўтказади.
Унга бу сафар ҳам Қозоғистон вакили рақиб бўлади. Яъни, ҳамюртимиз Манас Темирбековга қарши жанг қилади.
Ҳамюртимиз 16 июль куни “Октагон 20” турнирида қозоғистонлик Ильяс Садиковни дастлабки сониялардаёқ мағлуб қилган эди.
Ҳозирга келиб юртдошимизнинг рекорди 4-1 кўриниш олган. Манас Темирбеков эса 13 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган.
Шу ўринда юртдошимизга ушбу жангда муваффақият тилаб қоламиз!
Фикрлар