Шоҳжаҳон Абдуллаев жаҳон чемпионатидаги илк жангида Қирғиз Республикаси вакилини мағлуб этди

Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этади.

-86 кг вазн тоифасидаги Шоҳжаҳон Абдуллаев Қирғиз Республикасидан келган Адилбек Уулу билан беллашади. 

Боксчилар рингга чиқиб келди. Шоҳжаҳон қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Шоҳжаҳон раундни яккалик зарбалари билан бошлади. Қирғиз Республикаси вакили ҳимояда. Аммо у ҳам қарши ҳужумда яккалик зарбалари йўллай олди. Шоҳжаҳон Абдуллаев бир неча бор жеб зарбаларини ўтказди. Вакилимиз қорин қисмига икки бор кучли зарба берди. Бироқ кўк формадаги Адилбек Уулу ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга уринди.

Биринчи раунд якунланди. Ҳакамлар 5:0 ҳисобида ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди.

Иккинчи раунд бошланди.

Адилбек Уулунинг аксарият зарбалари ҳавога учмоқда. Шоҳжаҳон эса бундан фойдаланиб, иккилик зарбалари йўллади. Вакилимиз айланма зарбасини ҳам йўлламоқда. Рақиб клинчга кирмоқда... Шоҳжаҳон яккалик зарбасини қабул қилиб олди қорин қисмига. Вакилимиз бироз жароҳат олди. Шифокор унга тиббий ёрдам кўрсатди. Шундан сўнг Абдуллаев икки бор рақибнинг юз қисмига аниқ зарба берди.

Иккинчи раунд якунланди. Ҳакамлар 4:1 ҳисобида ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди.

Учинчи раунд бошланди.

Шоҳжаҳон рақибни кутиб олиб, яккалик зарбалари бермоқда. Энди Қирғиз Республикасидан келган боксчига тиббий ёрдам кўрсатилди. Жанг давом этади. Кетма-кет зарбалар йўлланмоқда икки боксчи томонидан. Яна тиббий ёрдам Адилбек Уулуга кўрсатилди. Ҳаммаси жойида. Жеб зарбасини берди вакилимиз. 

Учинчи раунд якунланди. Ҳакамлар 5:0 ҳисобида ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди. Якуний ҳисоб 5:0 Шоҳжаҳоннинг ғалабаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!