Шоҳжаҳон Эргашев америкалик профессионалга қарши рингга чиқади
Ads

Профессионал рингда ўнта жангнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган Шоҳжаҳон Эргашев  11 октябрь куни АҚШга учиб кетган эди. Аввалроқ эса, нокаутчи бокчисмиз 11 ноябрь куни Нью-Йоркда илк жангини ўтказишини ҳам хабар қилган жэдик.

Ниҳоят, Шоҳжаҳон Эргашевнинг АҚШдаги илк жангида унга рақиблик қиладиган боксчи номи ҳам маълум бўлди.

Боксчимизнинг SPORTS.uz  ахборот порталига маълум қилишича, HBO телеканали ташкил қиладиган жангда америкалик Маркиз Хавторнга қарга рингга чиқади.

Америкалик боксчи шу кунга қадар профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, беш маротаба зафар қучган. У ўз фаолияти давомида яна бир ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмоновдан мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, Профессионал рингдаги ажойиб жанглари билан  "Showtime" телеканали эътиборига тушиб, бешта жангга шартнома имзолаган Шоҳжаҳонга мазкур телеканалнинг ашаддий рақобатчиси HBO вакилларидан ҳам таклиф олганди. 11 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўладиган жанг айнан мазкур телеканал томонидан ташкиллашлирилади.

Маълумки,   "Showtime"  ва  HBO  телеканаллари профессионал бокс кечаларини уюштириш ва уларни телетрансляция қилиш билан ҳам ном қозонган. Бу телеканаллар ўз рейтингини ошириш учун энг зўр боксчилар билан ишлашга ҳаракат қилади.

HBO канали Флойд Мейвезер, Оскар Де Ла Хойя, Геннадий Головкин, Леннокс Льюис билан шартномага эга. Шунингдек,  бу канал Майк Тайсон билан ҳам ҳамкорлик қилган.

HBO телеканали Флойд Мейвезер — Оскар Де Ла Хойя, Флойд Мейвезер — Заб Джуда, Бернард Хопкинс — Рональд «Уинки» Райт, Бернард Хопкинс — Оскар Де Ла Хойя, Рой Джонс — Бернард Хопкинс жангларини ўтказгани ҳам унинг мавқеи қай даражада юқори эканини кўрсатади.

Яқинда Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятига оид энг тезкор янгиликларни SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг!

 SPORTS.uz