Шоҳжаҳон Эргашев дунё рейтингида юқорилади
Ads

Аввал хабар берганимиздек, 12-январь куни Нью-Йорк шаҳрида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, КО 12) ўзининг cўнгги жангини америкалик Сони Фредриксонга (19-1-0, КО12) қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратган эди.

Мазкур жангдаги ғалабасидан сўнг Шоҳжаҳон Эргашев Жаҳон бокс уюушмаси (WBA)нинг енгил вазн тоифасидаги рейтингида юқорилаб, 12 ўринга чиқиб олди.

“Рейтингда юқорилаганимдан хурсандман. Бу менга чемпионлик учун яна бир қадам бўлди. Насиб қилса бу рейтингда биринчи бўлиб тураман. Бу учун бироз меҳнат қилиш керак”, – дейди Шоҳжаҳон Sports.uz интернет порталига берган хабарида.

Sports.uz