Шоҳжаҳон Эргашев жанг қиладиган кечада яна бир ҳамюртимиз рингга кўтарилади

  • 14 ноябрь, 2020, 17:28
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66.6кг) ўз фаолиятини олиб бораётган Мирзакамол Неъматов ўзининг иккинчи жангини ўтказади. 16 ноябрь куни "Yuka Boxing" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида Неъматовга Алишер Ашуров рақиблик қилади.

Ушбу кечанинг марказий жангида эса, Шоҳжаҳон Эргашев Димитрий Милиушага қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Мирзакамол 1997 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Ҳозирда у Москва шаҳрида "Shohjahon_Gym" да ўз машғулотларини олиб бормоқда. Неъматов ўзининг професcионал дебют жангида Дмитрий Антиповни 1-раунддаёқ техник нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!