Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангга жиддий тайёрланмоқда(Видео)
Ads

Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида 28 апрель куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Боксчимиз АҚШнинг Детройт шаҳрида мазкур жангга тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотларда жисмоний ҳолатини янада яхшиловчи, техник ва тактик машқларни бажарамоқда. Шунингдек, у турли усулда ринггда харакатланувчи боксчилар билан спарринглар ўтказмоқда.

Қуйида Шоҳжаҳоннинг жангга қандай тайёргарлик қилаётганини акс эттирувчи видео роликни томоша қилишингиз мумкин: