Шоҳжаҳон Эргашев шогирди ММАда жанг қилади
Жорий йилнинг 15 август куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича халқаро турнир ташкил этилади.
Унда вазни 70 килограмм бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларди ҳамюртимиз Темур Саидов қирғизистонлик Канболот Айтибай ўғли билан ўзаро рақобатлашади.
Шуни таъкидлаш лозимки, 22 ёшли Т.Саидов шу кунга қадар ММА мусобақаларида бир маротаба жанг ўтказиб, уни ғалаба билан якунлаган. У ўзининг иккинчи жангида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев томонидан асос солинган "Shohjahon Promotions" номли промоутерлик компанияси номидан иштирок этади.
– 15 август куни ўтиши кутилаётган навбатдаги жангимга "Shohjahon_gym" клубида жиддий тайёргарлик кўрмоқдаман. Бўлғуси рақибимни қандай жанг олиб боришини жамоамиз билан ўрганиб чиқди. ММА спорт тури барча яккакураш турларини ўз ичига олганлиги боис, биз спортчилар ҳар бир машғулотимизда бокс, кикбоксинг ва спорт курашлари билан шуғулланамиз. Фурсатдан фойдаланиб, нуфузли турнирларда иштирок этишимда кўмаклашаётган Шоҳжаҳон Эргашев ва мураббийларимга миннатдорчилик билдираман.
Фикрлар