Шоҳжаҳон Эргашев тезкор ғалабага эришди!

  • 04.01.2026 23:09
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Ҳозиргина Самарқандда ўтказилган "Top Seven Fighters" промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми ўз ниҳоясига етди.

Кечанинг марказий тўқнашувида таниқли боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ҳиндистонлик Гурприт Сингҳга қарши рингга кўтарилди.

1-раунддаёқ ҳамюртимиз рақибининг жигар қисмига кучли зарба йўллади ва Гурприт баҳсни давом эттира олмади. Шу тариқа Эргашев профессионал фаолиятидаги йигирма олтинчи ғалабасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!