Шоҳжаҳон Эргашев Халқаро Вестминстер университетида меҳмон бўлади

Жорий йилнинг 9 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев билан учрашув ўтказилади.

Ушбу маросим соат 14:30да бошланади. Унда боксичмиз ўзининг фаолияти ва спортда қўлга киритган ютиқлари ҳақида талабалар билан суҳбатлашади.Шунингдек, Шоҳжаҳон Эргашев талабаларнинг барча қизиқтирган саволларига жавоб қайтаради.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)