Шоҳжаҳон Эргашев яна рингга қайтади
Ўзбекистоннинг таниқли профессионал боксчиларидан бири Шоҳжаҳон Эргашев айни пайтда машғулотларга зўр берган. Тажрибали чарм қўлқоп устаси тез орада рингга қайтишни режалаштирган.
- Машғулотларни давом эттиряпман. Тайёргарлик кўряпмиз. Январь ойининг охири ёки февраль ойи бошида жанг қиламиз, - деди 33 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев.
Таъкидлаш жоизки, Шоҳжаҳон IBF жаҳон чемпионлиги камари учун даъвогарлик ҳам қилган.
У ҳозиргача профессионал рингда жами 26 та жанг қилган ва шулардан 24 тасида ғалаба (21 та KO) ва 2 тасида мағлубият қайд этилган. Эргашев У сўнгги жангини 2024 йилнинг июль ойида америкалик Жулиан Смитга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.
Фикрлар