Шоҳжаҳон Эргашевнинг "Salita Promotions" билан шартномасидаги гонарарлар миқдори қанча эди?

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17 КО) Салита промоутерлик компанияси билан низоли вазиятлар остида эканидан хабарингиз бор. Ушбу иш бўйича тўпланган ҳужжатлар ичида Шоҳжаҳон Эргашев ва промоутерлик компанияси томонидан тузилган шартномада гонарарлар банди ҳам бор.

Унга кўра, Шоҳжаҳон Эргашев шартномасида қуйидаги тартибда гонанарлар белгиланган:

1. 4 раундлик жанг учун: 1,000 доллар.
2. 6 раундлик жанг учун: 2,500 доллар.
3. 8 раундлик жанг учун: 3,500 доллар.
4. "Showbox" орқали трансляция қилинувчи 8 раундлик жанг: 8,000 доллар.
5. "Showbox" орқали трансляция қилинувчи 10 раундлик жанг: 10,000 доллар.
6. "Showbox" орқали трансляция қилинувчи асосий жанг: 15,000 доллар.
7. "Show Time" орқали трансляция қилинувчи иккинчи асосий жанг: 30,000 доллар
8. "Show Time" орқали трансляция қилинувчи асосий жанг: 70,000 доллар
9. "HBO" орқали трансляция қилинувчи иккинчи асосий жанг: 40,000 доллар
10. "HBO" орқали трансляция қилинувчи асосий жанг: 70,000 доллар.
(Ҳозирда ушбу канал бокс трансляцияларини тўхтатган)
11. Давогар сифатида жаҳон чемпионлик камари учун жанг: 60,000 доллар.
12. Жаҳон чемпионлик камари ҳимоя жанги: 100,000 доллар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гонарарларнинг барчаси фақатгина кўрсатилган банд бўйича бўлган жангларда берилади ва бундан кейинчалик промоутерлик компанияси, менежер ва бошқа ҳаражатлар чегириб қолинади.

IMG_20210331_114659_697

Манба : mmapayout.com

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!