Шоҳжаҳон Эргашевнинг вазнида WBО камари вакант қолди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) WBО чемпионлигини қўлга киритган Теофимо Лопес қисқа муддатда уни вакант қолдирди. 
 
25 ёшли Лопес 10 июнь куни собиқ чемпион Жош Тейлорни мағлуб этиб, ушбу титул эгасига айланганди. Шундан сўнг, у боксдаги фаолиятини тугатишини айтган ва эндиликда камарини ҳам расман бўш қолдирди. 
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналиш рейтингида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўринда бормоқда ва агар янгиланган рейтингда у юқориласа, чемпионлик камарига жанг қилиш имконига ҳам яқин келиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!