Шоҳжахон Абдуллаев профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади

Бугун, 6 август куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC boxing промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Шоҳжахон Абдуллаев ҳам профессионал йўналишдаги дебют жангини ўтказади. 

У мезбонлар вакили Герман Скобенко (5-12-2, 2 КО) билан жанг қилади. 

Мазкур жанг кечаси Тошкент вақти билан 17:00 да бошланиши кутилмоқда. Ҳамюртимиз Иштирокидаги жангни қуйидаги ҳавола орқали жонли равишда томоша қилишингиз мумкин. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!