Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳам медаллар учун баҳс олиб боради

  • 01 Sep 06:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
CHERY AUTO

Бундан бироз аввал пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди.

Tecno

Ушбу саралашда 2 нафар ҳамюртимиз – Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова иштирок этди. Тошпўлатова 1:21.60 дақиқа вақт билан 4-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасига эга бўлди. Афсуски, 1:28.12 дақиқа вақт сарфлаган Мирзоҳидова маррага 7-ўринда етиб келди ва саралашдан ўта олмади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳсанамхон Тошпўлатова иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 15:08 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!