Шомуродов – энг қиммат футболчи!

Трансферларга ихтисослашган  www.transfermarkt.de  сайти Марказий Осиё мамлакатларининг энг қиммат футболчиларини аниқлади.

Мазкур сайт трансфер суммасини 6,5 миллион еврога баҳолаган “Женоа”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов минтақанинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Амалда эса, унинг “Ростов”дан “Женоа”га ўтиши учун генуяликлар турли бонуслар билан бирга 9 миллион евро атрофида маблағ сарфлаган.

Қозоғистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдиновнинг трансфер суммаси 3,5 миллион еврони ташкил қилмоқда. Асли миллати ўзбек бўлган бу футболчи ўз вақтида Элдор Шомуродов билан бирга ростовликлар шарафини ҳимоя қилган.   

Россия Миллий футбол лигаси вакили “Енисей” жамоаси ҳимоячиси Валерий Кичин Қирғизистоннинг энг қиммат ўйинчиси ҳисобланади ва сайт мутахассислари унинг трансферини 800 минг еврога  баҳолаган. Болгариянинг “Локомотив” клуби ва Тожикистон терма жамоаси ўйинчиси Парвизжон Умарбоев трансферининг суммаси 600 мингни ташкил қилмоқда.

868546cfa9cfb91a6afdbad92f1ffa0c

Шунингдек, Баҳрайннинг “Ал-Муҳаррақ”нинг туркманистонлик легионери Руслан Мингазов ва Польшанинг “Лехия”сида ўйнаётган афғонистонлик Омран Ҳайдарий 500 минг евро билан ўз мамлакатининг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди.

“Женоа” ва Шомуродов мухлислари ўқисин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998902610401
02/02/2021 11:27
Остон Ўруновчи Элдордан кейин Остон бўлиши керак