Шомуродов, Ҳусанов ва Турғунбоев келди. Терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказди (фотогалерея)

Кечадан бошлаб Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги КХДР ва Қирғиз Республикасига қарши беллашувлар олдидан машғулотларни бошлаган эди. Бугун ҳам машғулотлар бўлиб ўтди.  

"Жар" стадионида бўлиб ўтган йиғиннинг биринчи кунида легионерларимиз Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Азизбек Турғунбоевлар қатнашмаган эди. Бугун улар ҳам етиб келди ва терма жамоа тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, вакиллаирмиз 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида КХДРни қабул қилса, 10 сентябрда Қирғиз Республикаси меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!