Шомуродов, Машарипов, Яхшибоев... - Ўзбекистон МТЖдаги легионерларнинг янгиланган трансфер нархлари (Фото)

Дунёга машҳур transfermarkt портали футболчиларнинг янгиланган трансфер нархларини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги легионерларнинг нархларида ўзгариш бўлганини кўришимиз мумкин.

Жумладан, "Рома"да ўйнаётган Элдор Шомуродов ва "Шабаб Ал-Аҳли" вакили Азиз Ғаниевнинг трансфер нархи пасайди.

"Тобол" шарафини ҳимоя қилаётган Игорь Сергеев, "Ал-Насср" футболчиси Жалолиддин Машарипов, "Шаржа"да фаолият юритаётган Отабек Шукуров ва "Нижний Новгород" аъзоси Иброҳимхалил Йўлдошевнинг трансфер нархи кўтарилган.

"Тэджон Ситизен"да ўйнаётган Икром Алибоев ва "Шериф" вакили Жасур Яхшибоевнинг трансфер нархи ўзгаришсиз қолган.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги легионер футболчиларнинг янгиланган трансфер нархлари билан танишинг:

photo_2022-01-03_16-30-28

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!