Шомуродов авжида! “Рома”нинг легионер бўйича сўнгги қарори қандай?

Янги мавсумда юқори ўринлар ва Европа Чемпионлар лигаси учун курашиши талаб этилаётган “Рома” чемпионатнинг дастлабки икки ўйинидаёқ беш очко йўқотиб бўлди.

Бош мураббий Даниэле Де Росси қўл остида жамоа ғалабаларини Пауло Дибала, Матиас Суле ва Артём Довбийдан таркиб топган ҳужум учлиги таъминлаши керак. Бироқ пойтахтликларнинг А Сериянинг янги мавсумидаги биринчи ва ҳозирча ягона голи кутилмаган футболчи – “Рома” ўз режаларига киритмаган Элдор Шомуродов урди.

Италия матбуоти бу гол Элдор Шомуродовнинг фаолиятига ўзгартириш киритиши мумкинлигини ёзмоқда.

- “Эмполи”дан учралган мағлубиятдан кейин “Рома” футболчилари Тригориядаги ўқув-машғулот базасида машғулотларга қайтди. Энг асосийси, ҳозир аламли мағлубият таъсиридан тезроқ қутилиб, ҳам жисмонан, ҳам маънан тикланиб олишга эътибор қаратилмоқда.

“Ювентус” билан бўладиган учрашувдан кейин ФИФА кунлари муносабати билан миллий чемпионатларда қисқа муддатли танаффус эълон қилинади.

Даниэле Де Росси шогирдлари Тригорияда машғулотларни бошлаб юборди. “Бўрилар”нинг биринчи голини урган Элдор Шомуродов авжида. Ўзбек легионери ўзгача иштиёқ билан шуғулланяпти ва бошқалардан фаоллиги билан ажралиб турибди. Дарҳақиқат, гол урган ҳужумчи учун кейинги машғулотлар доимо ёқимли бўлишини яхши биламиз, - деб ёзмоқда “Рома” тайёргарлигини кузатиб бораётган romaforever.it сайти эксперти Жулио Бенатти.

Элдорнинг машғулотлардаги фаоллигини қуйидаги суратлардан билиб олиш мумкин:

Яна бир нуфузли манба – giallorossi.net ёзги трансфер ойнасининг ёпилиш куни яқинлашаётгани муносабати билан “Рома”нинг трансфер сиёсатига эътибор қаратди.

- Тэмми Абрахам Лондонга қайтиш арафасида. Клуб “Вест Хэм”нинг 20 миллион евро ва қўшимча бонуслар киритилган таклифини қабул қилишга тайёр. Ҳужамчи “Эмполи”га қарши баҳсда захира ўриндиғида ўтирди.  Даниэле Де Росси майдонга янги ҳужумчини тушириш керак бўлган паллада Элдор Шомуродовни танлади. Бу ҳолат Тэмми Абрахамнинг Римдаги саргузаштлари якунига етганидан дарак беради.

Тэмми Абрахам Рим клубида Пауло Дибаладан кейин энг катта маош олаётган (йилига 5 миллион евро) футболчи ҳисобланади. Англиялик чарм тўп устаси “Вест Хэм”га ўтса, “Рома”нинг маошлар бюджети енгиллайди.

Даниэле Де Росси ўтган ўйинда Тэмми Абрахамга янги мавсумда ундан умид қилмаётганини очиқ кўрсатиб қўйди. Клуб билан хайрлашиши керак бўлган футболчилар орасидан фақатгина Элдор Шомуродов жамоада қолишига имкон пайдо бўлди. Кутилмаган бурилиш.

“Эмполи” билан ўйиндан кейин Даниэле Де Росси ўзбек футболчиси ҳақида жуда ёқимли гаплар айтиб, унга мана шундай ўйинчилар кераклигини таъкидлади ва бош мураббийнинг сўзларидан кейин Шомуродовнинг Римда қолиши эҳтимоли ошиб кетди. Қолаверса, мураббийлар штаби чап қанотда ўйнай оладиган ҳужумчига эҳтиёж сезаётган эди. Шу боис, Шомуродов ҳеч бўлмаганда захира ҳужумчиси сифатида таркибда қолиши мумкин, - деб ёзди giallorossi.net портали.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ижара асосида “Кальяри”да ўйнаб келган Элдор Шомуродовга бир неча жамоалардан қизиқиш бўлганди. Хусусан, “Кальяри” ўзбек легионерини тўлиқ трансфер қилишга уринди, бироқ римликлар ҳужумчини сардинияликлар сўраган суммага бермади.

А Сериянинг ўзидан “Верона” ва “Парма” форвард бўйича трансфер маълумотларини сўради. Аммо иш трансфергача етиб бормади. АҚШ чемпионати вакили “Атланта Юнайтед” Шомуродовни олишга жуда яқин келганди. Томонлар музокарани якунлагунича Америкада трансфер ойнаси ёпилиб қолди.

Ҳурматли мухлислар, сиз нима деб ўйлайсиз, Шомуродов “Рома”да қолгани маъқулми ёки бошқа жамоага ўтгани яхшими? Фикрингизни изоҳда қолдиринг...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abduraxmonov Zaxriddin
28/08/2024 11:01
давомий булган агар кетма кет 3 та уйинда узини курсатса борми.....
&
Abduraxmonov Zaxriddin
28/08/2024 11:01
давомий булган агар кетма кет 3 та уйинда узини курсатса борми.....
&
Po`lat Polvonov
28/08/2024 09:23
Элдор Итялянинг пастроқ клубларида уйнагани яхши Рома бир ўйинда яхши ўйнагани билан бошқа холатларда яхши бўлмаслиги мумкин пастки клублар қиммат хужимчи унчалик шошилишмайди Рома ўйин чиқмаса танқид қилиб сотишга харакат қилади.
&
Нодирбек Одилбек
28/08/2024 06:00
Элдорга омад ромада колиб асосий таркиб уйинчиси булсин
&
Abrorm
27/08/2024 22:44
Romada qolsin
&
Азизжон
27/08/2024 21:39
Колади ку́йларни ичига битта зу́р керак
&
Адхамжон Низомов
27/08/2024 21:21
Ромада аник колади.Россини ишончига кириб булди.Бу Россини гапларидан маьлум.