Шомуродов бу жамоага ўтса, мухлислар уни кечирмайди!

Элдор Шомуродов тез орада бошланадиган янги мавсумга “Рома” сафида тайёргарлик кўрмоқда. Бош мураббий Даниэле Де Росси қарорига кўра, охирги ўқув-машғулот йиғини Англияда ташкил этилди. Легионеримиз ҳам “бўрилар” жамоасида машғулотларга киришган.

Шу билан бирга Рим суперклуби ўзбек ҳужумчисини жамоадан кетадиган ўйинчилар қаторига қўшган ва бошқа клублардан таклиф кутмоқда. Шомуродовга анчадан бери “Верона” қизиқиш билдириб келаётган эди. Энди В Сериядан юқори дивизионга чиқишни режалаштираётган “Сампдория” ўзбек ҳужумчисига даъвогарлик қила бошлади. Бу жамоа бош мураббийи Андреа Пирло таркибни тажрибали форвард билан кучайтириш кераклигини таъкидламоқда.

Италиялик футбол эксперти Жузеппа Марторана Элдор Шомуродов “Сампдория”га ўтадиган бўлса, бу жамоа жойлашган Генуя шаҳри футбол мухлислари лагери иккига бўлиниб кетишини ёзмоқда.

Гап шундаки, Генуя шаҳрининг икки клуби – “Женоа” ва “Сампдория” ўзаро рақобатчи ҳисобланади. Бундан келиб чиқиб, шаҳар аҳолиси мухлислик борасида иккига бўлинган.

- Элдор Шомуродов “Женоа” мухлислари учун эски қадрдон ҳисобанади. Ўзбек ҳужумчиси 2020-2921 йилги мавсумда “Женоа”нинг асосий қаҳрамонларидан бўлган. А Серияда 31 та учрашувда саккизта гол уриб, жамоани аутсайдерлар қаторидан турнир жадвалида баландлашига катта ҳисса қўшган.

Италияга келганида ҳеч ким танимаган Шомуродов айнан шу жамоадаги иштироки орқали ўзини жисмонан бақувват, мақсад сари курашувча, бу мамлакат футболига мослаша оладиган меҳнаткаш ўйинчи сифатида намоён қилган.

Элдорнинг “Женоа”даги ўйинлари “Рома”да унга қизиқиш уйғотди. Бироқ ўзбек ҳужумчисининг пойтахтдаги фаолияти кутилганидек чиқмади. Ҳозир Шомуродов фаолиятини яна кўтариш имконини берадиган янги жамоа қидиряпти.

Агар Шомуродов “Сампдория”га ўтса, унинг тақдири яна Генуя шаҳри билан боғланади. Бироқ икки жамоа фанатлари ўртасидаги вазият жуда мураккаблиги боис, “Женоа” ишқибозларида яхши таассурот қолдирган ўйинчининг ашаддий рақиб сафига ўтиши янада оғир қабул қилинади.

Андреа Пирло “Сампдория”ни тезроқ А Серияга олиб чиқиш учун тажрибали форвард қидиряпти ва бу ролга Элдор Шомуродов жуда мос тушади. Аммо “Женоа” мухлислари ўзлари ёқтирган Шомуродовни “Сампдория” либосида кўрса, буни ҳазм қила олмайди ва уни кечиришмайди, - деб ёзди италиялик эксперт Жузеппе Марторана.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италияга кўчиб ўтганидан кейин “Женоа” сафида бир мавсумда барча турнирларда 32 та учрашувда 8 та тўп киритган ва бир жуфт ассистни амалга оширган. Кейин “Рома”га ўтиб, пойтахт жамоасида 48 та учрашувда 6 тадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

Орада ижара асосида “Специя”да 16 та баҳсда битта гол, иккита ассист, “Кальяри”да 24 та беллашувда учтадан гол ва голли узатма расмийлаштирди.

29 ёшли легионеримизнинг “Рома” клуби билан тузилган шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача амал қилади.

 

Тезкор: Шомуродовга кутилмаган янги харидор чиқди!

Фантастик жанглар ўтказган Дўсматовни дунёнинг энг зўр боксчиси, деб топишди

Британияда Жалоловнинг ғалабаларига қандай баҳо беришди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
бек тв
10/08/2024 10:04
2020-2921 пиздецсилаю