Шомуродов деярли тўлиқ ўйин ҳаракат қилган баҳсда "Женоа" дуранг ўйнади

Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган "Женоа" - "Сампдория" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги голли дуранг натижаси билан якунланди. Бош мураббий Давиде Баллардини ушбу ўйинда ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга 82 дақиқа давомида ўйнаш имконини берди.

Голларга "Женоа" сафида Давиде Заппакоста муаллифлик қилган бўлса, сардинияликларнинг ягона голига Лоренцо Тонелли муаллифлик қилди. Шу тариқа, 1 очкодан бўлишиб олган жамоалар турнир жадвалидаги ўринларини ўзгартиришмади. "Сампдория" 31 очко билан 10-ўринда, "Женоа" эса 27 очко билан 13-ўринда бормоқда.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Женоа" ўз уйида "Сампдория" билан дуранг ўйнади. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    Голданиганинг узатмасини Эмиль Аудеро дарвозага йўллай олмади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Антонио Кандрева жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, ҳимоячилар сўнгги дақиқаларда фаоллик кўрсатишди.

  • 85'

    Марко Пяцанинг зарбаси дарвозадан анча баландлаб кетди.

  • 82'

    "Сампдория" ўзгаришларини ишга солади: Кевин Стротман ўрнига Франческо Кассата ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Марко Пяца ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Дарвозага йўлланган жами зарбалар статистикаси: 2-4!

  • 78'

    Меҳмонларда ўзгариш: Фабио Квальярелла ўрнига Гастон Рамирес ўйинга қўшилди.

  • 77'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашди! Лоренцо Тонелли боши билан Перин қўирқлаётган дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.

  • 76'

    "Сампдория" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 73'

    "Женоа"мизда ҳам ўзгариш: Маттиа Дестро ўрнига Горан Пандев ўйинга қўшилди.

  • 71'

    "Сампдория"да ўзгариш: Кейта Бальде ўрнига Маноло Габбьядини ўйинга қўшиладиган бўлди.

  • 69'

    Элдор Шомуродов ҳужумда фол қайд этди.

  • 67'

    Якуп Янктонинг узатмасини Балде дарвозага йўллай олмади, қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 65'

    Антонио Кандрева бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 62'

    Адриен Силва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба юеришга муваффақ бўлди, зарба йўлига сўнгги сонияларда ҳимоячи оёғини қўйиб қолишга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи.

  • 59'

    "Сампдория"да ўзгариш: Валерио Верре майдонга Якуп Янктонинг ўрнига тушди.

  • 57'

    Мазьелло тўпни бош билан зарба бериш учун қулай позицияга йўналтирган эди, бироқ Элдор бу имкониятдан фойдалана олмади.

  • 55'

    Фабио Квалярелла ажойиб дриблинг намойиш этди, бироқ тўп охирида барибир йўқотилди.

  • 52'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Заппакоста юзага келган вазиятдан унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол қилди! 1-0!

  • 49'

    Кришито хавфли узатма амалга оширди, дарвозабон тўпга яхши тарзда чиқиб келди.

  • 48'

    Миха Зайц жарима майдончаси ичига йўналтирилган узатмани дарвозага тўғирлай олмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45'

    Миха Зайц рақибининг либосидан тортиб қолди ва қоидани бузди.

  • 44'

    "Сампдория" бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб беради.

  • 42'

    Баделнинг жарима майдончаси ичига бўлган узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

  • 41'

    Элдор Шомуродов тўпни ўз шерикларига етказиб бера олмади, ҳужум тўхтаб қолди.

  • 39'

    Кейта Балде ҳужумда фол қайд этди.

  • 38'

    Шомуродов офсайдда қолиб кетди.

  • 37'

    Давиде Заппакостанинг дарвозага берган зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 35'

    Милан Бадель тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва бу учун карточка билан огоҳлантирилди.

  • 34'

    Миха Зайцнинг жарима майдончаси ичидан туриб берган зарбаси чап устунга тегиб қайтди!

  • 33'

    Эдуардо Голданиганинг узатмасини кутилмаганда бир ҳимоячи эгаллаб олди, қарши ҳужум кўрамизми?

  • 32'

    Зайцнинг узатмасини ҳимоячилардан бири эгаллаб олди.

  • 29'

    "Женоа" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 27'

    Миха Зайц ажойиб тарзда ўз техникасини намойиш этди ва қанотдан марказга юриб дарвозага зарба берди! Тўп бирозгина юқорилаб кетди.

  • 25'

    Шомуродовнинг жамоадоши Эдуардо Голданига тўпни қанотда қабул қилиб олди ва жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 24'

    Бир қанча футболчи орасида қолиб кетган Фабио Квальярелла шеригига пас бера олмай, тўпни йўқотди.

  • 21'

    Меҳмонлар аъзоси Оджеллонинг жарима майдончаси ичига узоқдан туриб берган узун паси биронта шерикка етиб бормади. Тўпни дарвозабон ушлади.

  • 18'

    Миха Зайц ўйин қоидасини бузди, у тўпга худди гандбол ўйнаган каби қўли билан тегди.

  • 16'

    Тўп назорати бўйича ҳозирча сардинияликлар олдинда - 44:56!

  • 14'

    "Сампдория" аъзоси Бартош Брешинский жарима майдончаси ичига тўпни узатмоқчи бўлди, бироқ тўп анча юқорилаб кетди.

  • 12'

    "Женоа" футболчиларидан бири офсайдда қолиб кетди.

  • 11'

    Милан Бадель уриниб кўрди, бироқ берилган зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 9'

    Антонио Кандрева жарима майдончаси ичига тўпни узатди, айланма кросс тўғри бориб рақиб дарвозабонига тегди.

  • 8'

    Кейта Бальденинг бош билан берган зарбасини "Женоа" дарвозабони Маттиа Перин енгил ҳаракати билан қайтарди.

  • 5'

    Давиде Заппакоста жарима майдончаси ичига тўпни қанотдан ҳаволатиб етказиб берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

  • 4'

    Кейта Бальде ўта қўпол ўйнади. Буни кўриб турган ҳакам уни оғзаки огоҳлантириб келди.

  • 3'

    Ольбин Экдаль бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Ҳамма ичкарида.

  • 2'

    "Сампдория" аъзоси Оджелло жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А Серия мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган "Женоа" - "Сампдория" баҳси бошланиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!