Шомуродов деярли тўлиқ ўйнаган баҳсда "Женоа" ғалабани қўлдан чиқарди

Италия А Серияси 27-туридан ўрин олган "Женоа" - "Удинезе" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 88 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган ушбу баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 

8-дақиқада киритилган Пандевнинг голига 30-дақиқада "Удинезе" вакили Родриго де Паул пенальтидан урилган тўпи билан жавоб берди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади - жамоалар голли дурангга имзо чекишди.

Шу тариқа, ўз уйида ғалабани қўлдан чиқарган генуяликлар очколари сонини 28 тага етказиб олган ҳолда 14-ўринда қолди. 33 очко тўплаган "Удинезе" эса 10-ўринга кўтарилиб олди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Женоа" ўз уйида дуранг ўйнади. Матнли трансляцияда сиз билан Жавоҳир Азимов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Бехрамининг ўта кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! "Женоа" сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетиши мумкин эди!

  • 90+1'

    Беҳрами "Женоа"нинг бурчак тўпини ижро этади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Илия Несторовски қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 89'

    Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов майдонни тарк этмоқда. Унинг бугунги юриши шу дақиқада якун топмоқда. Ўйинни унинг ўрнига Марко Пьяца якунлаб қўяди.

  • 87'

    Родриго Перейра хавфли вазият яратди, бироқ сўнгги ҳимоячининг фаоллиги унга панд берди.

  • 84'

    Стандартлар ижрочиси Кевин Стротман майдонни тарк этди, унинг ўрнига Балон Беҳрами ўйинни якунлаб қўяди.

  • 83'

    Кевин Стротман жарима майдончаси ичига бурчакдан тўпни хавфли тарзда етказиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол ҳаракат қилди.

  • 81'

    Ўзгариш: Фернандо Льоренте ўрнига Илия Несторовски ўйинни давом эттиради.

  • 76'

    Себастьян де Майо ("Удинезе") ҳужумда фол қайд этди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди

  • 74'

    Милан Бадель ҳакамга эътироз билдирди ва қўполлик қилди. Бунинг эвазига эса сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 72'

    Иван Радованович ҳужумда фол қайд этди.

  • 70'

    Ўзгариш: гол урган Горан Пандев ўрнига Жанлука Скамакка ўйинга қўшилди.

  • 68'

    "Удинезе" анча тартибли футбол намойиш этмоқда.

  • 66'

    Де Паул меҳмонларнинг бурчак тўпини ижро этади.

  • 64'

    "Удинезе"да ўзгариш: Толгай Арслан ўрнига Жан-Виктор Макенго ўйинга қўшилади.

  • 63'

    Шомуродовнинг жарима майдончаси ичига узатмасини дарвозабон "ўқиди".

  • 61'

    Стротман тўпни қайта ўйинга киритиб беради, ҳимоячилар тўпни яна бир бор чиқариб юборишди.

  • 60'

    "Женоа" бурчак тўпи ишлаб олди. Стротман уни ижро этади.

  • 57'

    Роберто Перейра тўпга ўта қўпол тарзда чиқиб келди. Ҳакам дарҳол ҳуштагини чалди.

  • 55'

    Родриго де Паул бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. "Удинезе"да ҳавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 54'

    Пандевнинг либосидан тортиб қолишди. Фол.

  • 52'

    Кевин Стротман хавфли вазият бошлаб берувчи пас ташлади, бироқ шериклари уни тушунмай қолди.

  • 49'

    Миха Зайцнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп баландлаб кетди.

  • 47'

    Стротман бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Стандарт вазиятдан "Удинезе" жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 40'

    Де Пауль тўпни майдонда сақлаб қололмади.

  • 38'

    "Грифонлар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Яна бир вазиятдан қўлдан кетди.

  • 36'

    Жарима майдонига узатилган тўпга мезбонлардан ҳеч ким ета олмади.

  • 35'

    Эрта прессинг қилаётган генуяликлар рақибни ўз ярим майдонида тўпсизлантиришга уринмоқда.

  • 33'

    Жамоадоши узатган тўпга Заппакоста ета олмади.

  • 31'

    Элдор Шомуродов бироз ноқулай вазиятда турганига қарамай, зарба йўллади. Афсуски, зарба кутилганидек чиқмади.

  • 29'

    ГОЛ! Ҳисоб тенглашди.

    Тўп қаршисига келган Де Пауль марказга зарба йўллаб, тарози паллаларини тенглаштирди.

  • 28'

    Ҳакам Кришитони огоҳлантирди.

  • 28'

    Доменико Кришито ўз жарима майдони ичида рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора этди.

  • 26'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Шомуродов боши билан зарба берди. Аммо тўп у кутган манзилга бормади.

  • 25'

    Йенс Ларсеннинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 24'

    Пандевнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, ўз кучини йўқотди.

  • 22'

    Тўпга эгалик қилиш бўйича тўлиқ устунлик генуяликларда бўлиб турибди. Меҳмонлар тўпни олиб қўйган тақдирда, узун паслар билан олдинга ўтмоқда.

  • 20'

    Стротман билан комбинация уюштирган Пандев жарима майдони ичига кирди. Бироқ Горан йиқилиб тушди ва ҳужумга якуний нуқта қўя олмади.

  • 19'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Элдор рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам шундай қарорга келди.

  • 17'

    "Женоа"нинг Шомуродов ҳаракат қилаётган чап қаноти нисбатан фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 15'

    Баллардини шогирдлари майдон марказида тўпни ушлаб турибди.

  • 13'

    Меҳмонларнинг голи инобатга олинмади.

  • 12'

    Гол урган генуяликлар  тўп назоратини ҳам қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 10'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Женоа" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Горан Пандев дарвозага йўллади. ВАРни ўз кўзи билан кўрган ҳакам голни инобатга олди.

  • 10'

    Бош ҳакам ВАРни ўз кўзи билан кўришга кетди.

  • 8'

    Горан Пандев урган гол инобатга олинмади. Тўп футболчининг қўлига теккан деб топилди.

  • 7'

    Рақиби билан тўқнашиб кетган Горан Пандевга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 5'

    Генуяликлар тўпни рақибдан олиб қўйиб, позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 3'

    Меҳмонлар фаол стартни амалга оширмоқда. Ҳозирча, улар тўп билан кўпроқ вақтини ўтказяпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди! Олға, Элдор!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Улар орасида Шомуродов ҳам бор!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!