Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа"нинг нохуш серияси барҳам топди

Италия А Сериясининг 33-турида Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби "Специя"ни меҳмон қилди. "Луижи Феррарис" стадионида кечган баҳсда генуяликлар турнир жадвалида параллел кетаётган рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Ушбу учрашувдаги голларга Жанлука Скамакка ва Элдор Шомуродов муаллифлик қилганидан хабардорсиз. 

Эътиборлиси, ушбу ғалаба орқали "гриффонлар" 4 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди. Сўнгги пайтларда А Серия учрашувлари Давиде Баллардини учун омадсиз кечмоқда. Жамоа "Специя"гача бўлган сўнгги 11 беллашувнинг 1 тасидагина ғалабани тантана қилганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
LiViRpUl+ GeNeO
25/04/2021 03:56
Ukajonim Eldor toxtamagin xarakat qil senga iwonamiz termamiz yuzisan olga ukajon
&
Турсун Ғани
25/04/2021 00:44
Элдор маладес, давомли бўлсин энди голлар. Ғалабалар.