Шомуродов жамоаси яхши серияни давом эттирмоқда

  • 7 февраль, 2021, 22:54
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Европада жамоаларнинг ғалабали ва мағлубиятли серияларини маълум қилиб бориш одат тусига кирган. Биз ҳам бир неча кундан бери "Женоа"нинг мағлубиятсиз ўйинларни қайд этаётгани борасида хабар бермоқдамиз.

Генуяликлар 6 февраль куни "Наполи"ни 2:1 ҳисобида таслим  қилиб, мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Элдор Шомуродов жамоаси 9 январдан бери мағлубиятсиз одимламоқда. "Женоа" охирги 5 учрашувда фақатгина "Аталанта" билан дуранг ўйнади холос. Қолган беллашувларда зафар қучди. Шу боис, улар турнир жадвалида 12-ўрнига кўтарилди.

Эътиборлиси, биринчи даврада "Наполи" генуяликларни 6:0 ҳисобида таслим этганди. Бу натижа "Женоа"нинг ушбу мавсумдаги энг йирик мағлубияти саналади. Кеча эса, Баллардини шогирдлари рақибни енга олди. Энди жамоа А Сериядаги кейинги турни 13 февраль куни "Торино"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!