Шомуродов жамоаси бир ўйинчи билан хайрлашди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки вакили – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган “Истанбул Башакшеҳир” клуби янги йиднинг илк кунларида етакчи ўйинчиларидан бири билан хайрлашганини расман эълон қилди.

Tecno

32 ёшли ҳужумкор футболчи Денис Тюруч жамоани тарк этадиган бўлди.

- Биз ўзаро келишган ҳолда, клубимиз либосида муваффақиятли фаолият оли борган  Денис Тюруч билан хайрлашишга қарор қилдик. Биз Денизга клубимиз ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ва фаолиятининг кейинги босқичида муваффақият тилаймиз, - дейилади клуб баёнотида.

Дениз Тюруч аслида Нидерландия футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Твенте” ва “Графсхап” клублари академиясида таҳсил олган. Профессионал фаолиятини “Гоу Эхед Иглз” жамоасида бошлаган.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган Тюруч 2015 йили Туркияга кўчиб ўтди. Суперлигадаги фаолиятини “Кайсериспор”да давом эттириб, кейинчалик “Фенербаҳче”га трансфер қилинди.

Туркиянинг гранд клубида асосий таркибга кира олмаган Дениз Тюруч 2020 йили “Истанбул Башакшеҳир”га ижарага берилди ва кейинчалик эркин агент мақомини олганидан кейин шу клубда қолди.

Жорий мавсумда Тюруч истанбулликлар сафида барча мусобақаларда 17 маротаба майдонга тушиб, рақиб дарвозасига битта тўп киритди ва жамоадошларига битта голли пас узатди.

Бундан ташқари, Денис Туркия терма жамоаси сафида 12 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига бир жуфт гол ҳам ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, “Истанбул Башакшеҳир” футболчилари Суперлиганинг жорий мавсумида 17-турдан кейин 23 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.

Жамоа етакчиси Элдор Шомуродов эса, 17 та учрашувда 12 та гол урган ҳолда чемпионат тўпурарлари пойгасида якка пешқадам бўлиб турибди.

CALCIOMERCATO: “Рома” Шомуродовни қайтаради...

Ҳусанов мухлисларига хушхабар

Сиз футболни ўлдиряпсиз! Ўзбекистонга қаранг...

Каннаваро: Кутиб чарчадим!

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!